Хоккей бўйича илк Ўзбекистон чемпионатининг ғолиби аниқланди (фото)
Пойтахтимиздаги «Ice City» муз майдони мезбонлик қилган хоккей бўйича биринчи бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида барча ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Бош соврин учун финалда «Бинокор» ҳамда «Семурғ» жамоалари куч синашди.
Жамоаларнинг муросасиз кечган қарама-қаршилигида ғолиб номини аниқлаш учун 5 та ўйин керак бўлди. Ҳал қилувчи учрашувда «Семурғ» рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай 4:1 ҳисобида устун келиб, хоккей бўйича илк бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозонди.
Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати. Финал
«Семурғ» – «Бинокор» 4:1 (сериялар бўйича 3:2)
Бронза медаллари «Ҳумо» жамоасига насиб этди. Тантанали тақдирлаш маросимида мавсумда ўзини кўрсатган бир қатор хоккейчиларга шахсий совринлар топширилди. Унга кўра «Бинокор» аъзоси Жавоҳир Расулов чемпионатнинг энг фойдали хоккейчиси бўлди. «Семурғ» ҳужумчиси Сергей Голев эса энг яхши тўпурар ва ҳужумчи деб топилди. Шунингдек, Александр Зокиров («Бинокор») энг яхши дарвозабон, Константин Говриленко («Семурғ») эса энг яхши ҳимоячи бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter