Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразм аҳолиси учун ичимлик сувининг янги тарифлари тасдиқланди

Хоразм аҳолиси учун ичимлик сувининг янги тарифлари тасдиқланди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг 2025 йил 20 майдаги тегишли қарори билан Хоразм вилояти аҳолиси учун янги тарифлар тасдиқланди.

Унга кўра, 2025 йилнинг 5 июнидан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади (ҚҚСсиз):

Ичимлик суви:

  • аҳоли учун –1 м3 – 4500 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 10 400 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 10 400 сўм;

 Оқова сув хизмати:

  • аҳоли учун – 1 м3 – 1 850 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 3 800 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 3 800 сўм.

Маълумот учун, истеъмолчилар ичимлик ва оқова сув хизматлари учун олдиндан тўлов амалга оширган тақдирда икки ой давомида эски тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг