Хоразмда 2,2 млрд сўмлик электрни ўғирлаган корхона фош қилинди

«Ўзэнергоинспекция»нинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбири давомида Урганч шаҳрида фаолият юритувчи «T. Y.» масъулияти чекланган жамият томонидан қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилгани аниқланди.
Маълум бўлишича, корхонага тегишли электр ускуналари ҳисоблагичдан четлаб уланиб, электр энергияси ноқонуний равишда истеъмол қилиб келинган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳолат ортидан электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 207 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter