Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда 82 яшар фуқаро каналга тушиб кетди

Хоразмда 82 яшар фуқаро каналга тушиб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

7 июль куни Хоразм вилояти Шовот туманидаги «Қиёт» маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга 82 ёшли фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори ҳодисани кўриб қолиб, дарҳол қутқарув ишларини амалга оширади. Фуқаро сувдан олиб чиқилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Натижада фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Аввалроқ Қамчиқ довонида юк машинаси ЙТҲ учраб, ёниб кетгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг