Хоразмда ота вояга етмаган боласини аёвсиз калтаклаган. Ҳолат ИИБ назоратида
Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида яшовчи 2009 йилда туғилган, вояга етмаган фуқаронинг тан жароҳатлари билан тасвирга олинган видеолавҳа тарқалди.
ИИВ Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ушбу болага тан жароҳатлар жорий йилнинг 7 январь куни ўзининг отаси 1972 йилда туғилган А.Х. томонидан ўғли ахлоқсизликка йўл қўйгани важи билан етказилган.
Ҳозирда вояга етмаган болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган ҳамда тегишли судга оид экспертизалар тайинланган.
Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар Ички ишлар органлари томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter