Хориждан товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги тартиб 20 июлдан кучга киради

Жорий йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланган эди.
Жумладан:
- ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
- темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
- автомобил ва пиёда ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ долларигача қийматдаги товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин.
2025 йил 20 июлдан эса хориждан товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги тартиб кучга киради.
Унга кўра:
- темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобил ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календар кундан;
- ҳаво транспортида уч календар кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter