Хорижлик миллиардер Ўзбекистонда яна бир йирик бизнесга қўл урмоқчи

Мурари Лал Жалан
Миллиардер Мурари Лал Жалан Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этиш ва Наманганда аэропорт қуриш бўйича ҳукумат вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда BusinessLine нашри хабар берди.
Қайд этилишича, биринчи босқичда МДҲ ва Европа Иттифоқи давлатларига хизмат кўрсатиш режалаштирилмоқда.
Авиакомпания B737 Мах, Аirbus А330 ва Boeing 787 Dreamliner каби 25дан ортиқ самолётлардан фойдаланмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, миллиардер Мурари Лал Жалан учун бу Ўзбекистон билан боғлиқ биринчи лойиҳалар эмас. Унга тегишли компаниялар Ўзбекистондаги Lake City, Мinvera City ва Namangan Square каби қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter