Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади

Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича шамол 15-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-25° бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 18-23° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг