Яна ўша ҳисоб. Ўзбекистоннинг Уругвайга тиши ўтмади
Хитойнинг Наннинг шаҳрида «China Cup-2019» халқаро мусобақаси иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушди.
Учрашув 3:0 ҳисобида рақибларимиз ғалабаси билан якунланди. Учрашувда голларга Гастон Перрейра ва Кристиан Стуани (дубль) муаллифлик қилишди.
Энди терма жамоамиз 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда Хитойга қарши ўйин ўтказади.
«China Cup-2019»
Ўзбекистон – Уругвай 0:3
Гол: Гастон Перрейра (5), Кристиан Стуани (24, 82)
Ўзбекистон: С.Қувватов, Ф.Сайфиев, А.Исмоилов, Е.Кримец, Д.Ҳошимов, О.Аҳмедов, О.Шукуров, Ж.Сидиқов (И.Алибоев, 72), Ж.Машарипов, Д.Ҳамдамов (С.Мирзаев, 64), Э.Шомуродов (М.Бикмаев, 64).
Уругвай: Ф.Муслера, М.Касерес, Д.Годин, Х.Хименес, Д.Лаксальт, Н.Нандез, М.Весино, Р.Бентанкур, Н.Лодейро, К.Стуани, Г.Перейро.
Огоҳлантиришлар: Д.Ҳошимов (59), Ж.Машарипов (79) - Х.Хименес (85)
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилнинг ёзида ҳам Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказган ва айнан шу ҳисобда мағлуб бўлганди. Фақат у вақтда жамоани тажрбали хорижлик мураббий эмас, футболчилик фаолиятини энди тугатган Темур Копадзе мураббий эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter