Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна уч вилоятда беморлар коронавирусдан соғайди

Яна уч вилоятда беморлар коронавирусдан соғайди

Фото: xabar.uz

Бугун Наманган вилоятида яна 9, Андижон вилоятида 4, Самарқанд вилоятида 16, жами 29 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Шундай қилиб, Наманган вилоятида COVID-19 дан фориғ бўлганлар сони 233, Андижон вилоятида 167, Самарқанд вилоятида эса 218 нафарга етди.

Бугун юртимизда 85 нафар фуқаро тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2492 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг