Яна учта ҳудудда юздан ортиқ киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланди

2020 йил 16 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 109 (+165) нафарни ташкил этмоқда.
ССВнинг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг, 149 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 64 ёшли К.Н. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 73 ёшли Н.Қ. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 30 664 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 4215 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter