Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Chery автомобилларининг тақдимоти: янги нархлар эълон қилинди

Янги Chery автомобилларининг тақдимоти: янги нархлар эълон қилинди

12 сентабр куни Тошкентда Ўзбекистонда Chery брендининг расмий ишлаб чиқарувчиси ва дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган Chery автомобил брендининг узоқ кутилган 2024 йил янгилиги: янги Tiggo 8 Pro Max, Tiggo 7 Pro ва Arrizo 6 Pro тақдимоти бўлиб ўтди. Автомобиллар истеъмолчиларнинг барча замонавий талаблари ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда яратилган бўлиб, ўзига хос услуб, қулайлик ва юқори технологияларнинг мукаммал уйғунлигини таклиф қилади.

Янги Tiggo 8 Pro Max  – қудрати ва ҳашаматини ўзида мужассам этган технологик етти ўринли SUV. Автомобил қуввати 245 от кучига эга икки литрли спорт турбинали двигател, тўлиқ юритмали тизим ва қулайликнинг замонавий технологиялари (чармдан ишланган салон, атмосферали ёритгич, манзарали люк, автомобил салонидаги ҳавони тозалаш ва унинг сифатини мониторинг қилиш тизими ва бошқалар), шунингдек, хавфсизлик тизимлари (мослашувчан круиз назорати, йўл чизиғида ушлаб туриш тизими, доира бўйлаб кўриш камераси, кўр зоналарни мониторинг қилиш тизими ва бошқалар) билан жиҳозланган. Энди хавфсизликнинг комплекс тизими ҳайдовчи учун ҳатто тизза хавфсизлик ёстиғини ҳам ўз ичига олади.

Ўзбекистон автомобил бозорида янгиланган салон ва навигация, овозли ёрдамчи ва проекцион дисплейга эга ўзбек тилидаги янги борт интерфейси билан тақдим этилганлиги боис, мазкур автомобилдан фойдаланишни янада қулай ва ёқимли қилди.

Sony’нинг 9 та динамикли премиум аудио тизими ҳақиқий мусиқа шинавандалари учун энди қудратли субвуфер билан жиҳозланган.

Олд йўловчи ўриндиғи турли дастурларга эга уқалаш фунциялари ва оёқлар ушлаб туришини ўзгартириш имкониятига эга бўлиши узоқ муддатли саёҳатлар учун мукаммал ечим ҳисобланади.

Ушбу оилавий автомобил учинчи қатор йўловчиларининг қулайликларини ҳисобга олади: энди улар ўзларининг вентиляция тизимларини алоҳида пулт ёрдамида бошқариш имкониятига эга.

Янгиланган ёритиш техникаси, янги 19 дюймли дисклар ва нур сочадиган ёрқин Chery эмблемаси ўзининг жозибали дизайни билан барча автоҳаваскорларнинг эътиборини тортади.

Chery Tiggo 7 ўзининг кенг салони ва юқори даражадаги жиҳозланиши билан Ўзбекистонда машҳурликни қозониб, Chery русумининг энг севимли автомобилларидан бирига ва бизнинг бозоримизда энг кўп сотиладиган оилавий кроссоверлардан бирига айланди.

Янги Tiggo 7 Pro  шаҳар бўйлаб ва шаҳар ташқарисига бўладиган оилавий сафарлар учун ажойиб ҳамроҳ бўлади. У ўз ўтмишдошини ҳақиқий бестселлерга айлантирган сифатларни такомиллаштирди – жозибали дизайн ва қулай кенг салон. 2024 йилда Tiggo 7 Pro  автомобилнинг олд ва орқа қисмларининг янгиланган дизайни, янги ёритиш техникаси ва радиатор панжараси туфайли янада ёрқин кўринишга эга бўлди.

Chery муҳандислари автомобил интерерини янгилашга катта куч сарфладилар. Эндиликда қурилмалар панели ва мултимедиа тизими экранлари 12,3 дюймли бўлган иккита экранга эга замонавий планшетга бирлаштирилди, элементлари эса фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун ўзбек тилига таржима қилинди. Энди ҳайдовчи ўриндиғи хотира функцияси билан жиҳозланган бўлиб, у ўриндиқ ва орқа томон кўриниш ойналари созламаларини эслаб қолиш имконини беради – атиги бир маротаба тугмани босиш билан автомобил сизга мослашади. Бундан ташқари, Chery автомобиллари эгалари учун ҳар бир саёҳатни янада қулай қиладиган атмосферали ёритгич, манзарали люк, доира бўйлаб 360 даражали камера ва икки ҳудудли иқлим-назорат каби одатий функциялар мавжуд бўлиб қолмоқда.

Arrizo 6 Pro седани аллақачон кўплаб жўшқин саёҳат мухлисларининг эътиборини тортди ва бизнинг бозоримизда энг машҳур автомобиллардан бирига айланди.

2024 йилнинг янги авлоди автомобил олд қисмининг янги тажовузкор дизайни туфайли спортча хусусиятини таъкидлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, Arrizo 6 Pro 150 от кучига эга қудратли турбо двигател билан жиҳозланган ва барча замонавий қулайлик ва хавфсизлик функцияларини таклиф қилади.

Chery’нинг янги моделлари замонавий автомобилларда қулайлик, хавфсизлик ва инновацияларни қадрлайдиганлар учун мукаммал танлов ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирида – флагманли Tiggo 8 Pro Max, ёрқин Tiggo 7 Pro ёки спортча шаҳар седани Arrizo 6 Pro бўладими – ҳар ким ўзига керакли нарсани топади. Саёҳатни севувчи оилалар кенглик ва қулайликни алоҳида баҳолашадилар, жўшқин ҳаётга интилувчи фаол шаҳарликлар эса ушбу моделлардан бетакрор йўлдошни топадилар.

Тақдимот фақат шуни тасдиқламоқда: Chery илғор технологияларни жорий этиш ва мижозларнинг қулайлиги биринчи ўринда турадиган автомобилларни яратиш орқали олдинга дадил бормоқда.

Янги Chery автомобиллари нархлари

Модел

Модификация

Сентябр ойидаги нархлар

1

Arrizo 6 FL

Comfort

249 900 000

Intelligence

279 900 000

2

Tiggo 7 FL

Luxury

306 900 000

Premium

339 900 000

3

Tiggo 8 FL

Pro Max

470 900 000

Ўзбекистонда хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган биринчи автомобил заводи – ADM Jizzakh заводида йиғилаётган Ўзбекистондаги Chery автомобилларининг тавсифлари, мавжуд комплектациялари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55

Website: https://cheryauto.uz

Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/

Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan

Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot

Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan

YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan

Реклама

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг