«Янги Ўзбекистон» университетида тиббиёт факултети ташкил этилади

«Янги Ўзбекистон» университетида тиббиёт факултети ташкил этилади — университет фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорида бу кўрсатилган.
Таъкидланишича, университетда техника ва тиббиёт соҳаларидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини грант асосида молиялаштиришнинг янги механизми жорий этилади. Бунда:
- илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 2 500 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳани молиялаштириш халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 30 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилоти хулосаси асосида амалга оширилади;
- илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратилган маблағларнинг камида 60 фоизи ушбу лойиҳа доирасида фойдаланиш учун тегишли асбоб-ускуна харид қилишга йўналтирилади.
Шунингдек, илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 5 000 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳа раҳбарига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
- илмий-тадқиқот лойиҳаси умумий қийматининг камида 20 фоизини ҳамкорликда молиялаштириш мақсадида хорижий грантларни жалб қилиш;
- илмий-тадқиқот лойиҳасини 3 нафар докторант ва 10 нафар магистрантни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;
- илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда камида 10 нафардан иборат тадқиқотчилар гуруҳини тузиш ҳамда камида Хирш индекси 20 дан юқори бўлган 1 нафар чет эллик олимни жалб қилиш.
Университетда Европа стандартлари асосида Германия олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда тиббиёт факултети ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter