Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Рим Папаси сайланди

Янги Рим Папаси сайланди

Бугун, 8 май куни, Ватикан Сикстин капелласи устида оқ тутун кўринди, бу янги Рим Папасининг сайланганини билдиради. Кеча эса қора тутун чиққанди.

Тутунларнинг маъноси:

Қора тутун (фумата нера): Сайлов натижасиз тугади, яъни етарли овоз олинмади.

Оқ тутун (фумата бианcа): Янги Папа муваффақиятли сайланди.

Бу тутунлар Конклав жараёнида чиқадиган печдан чиққан тутунлар бўлиб, бутун дунёга Папа сайловининг ҳолатини тезда билдиради.

Ҳозирда янги Папа кимлиги расмий равишда эълон қилинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг