Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япон эртаги тугади — хорватлар кейинги босқичда!

Япон эртаги тугади — хорватлар кейинги босқичда!

Бугун, 5 декабр куни Қатардаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Япония ва Хорватия терма жамоалари кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилди.

Ўйинда ҳисобни японлар очишди: биринчи бўлим якунланиб бораётган дақиқаларда Маэда жарима майдони ичкарисида туриб, хорватлар дарвозасини аниқ нишонга олди — 1:0.

Хорватлар иккинчи бўлимда жавоб голини киритишди: Перишич шериги олисдан ошириб берган узатмани боши билан японлар дарвозасига жойлаб қўйди — 1:1.

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади, ҳакам экстра-таймлар белгилади.

Бироқ қўшимча 30 дақиқаликда ҳам дарвозалар дахлсиз қолди. Қатар-2022 да илк маротаба пеналтилар серияси ғолибни аниқлаб берди.     

Япон эртаги тугади — Германия ва Испания каби грандларни таслим этган самурайларни Хорватия дарвозабони Ливакович уйига жўнатиб юборди — тўртта пеналтидан учтасини қайтарди!  Хорватлар — кейинги босқичда!

Уларнинг рақиби бугун тунда (соат 23:59 да бошланади) Бразилия ва Жанубий Корея терма жамоалари ўйинидан сўнг маълум бўлади.

ЖЧ-2022. 1/8 ФИНАЛ

5 декабр, «Al Janoub Stadium»

Япония — Хорватия — 1:1 (асосий вақт)

Пеналтилар серияси — 1:3.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг