Япония термаси ЖЧни тарк этишдан олдин ҳаммаёқни тозалаб, хат қолдириб кетди

Футбол бўйича Япония терма жамоаси жаҳон чемпионатининг Ростов-Донда ўтган 1/8 финал ўйинидан сўнг кийиниш хонасини йиғиштириб, рус тилида ташаккур хати қолдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Аввал хабар қилганимиздек, Япония ва Белгия ўртасидаги учрашув 2:3 ҳисобида японларнинг мағлубияти билан якунланди.
Таъкидланишича, ўйиндан сўнг Япония терма жамоаси мухлислари «Ростов-Арена» стадионидаги ўзларидан қолган чиқиндиларни йиғиштириб кетишган. Улардан сўнг жамоанинг ўзи ҳам кийиниш хонасини тозалаб, рус тилида «Спасибо» деб ёзилган қоғозни қўйиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter