Япония умр кўриш бўйича жаҳон рекордини 40-марта янгилади

Японияда 2024 йилда ўртача умр кўриш давомийлиги аёлларда — 87,13 йилни, эркакларда — 81,09 йилни ташкил этди, бу маълумотлар мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинди.
NHK телеканали хабар беришича, шу тариқа Япония аёлларнинг ўртача умр кўриши бўйича 40-марта жаҳон рекордини ўрнатди.
Япон эркаклари — ўртача умр кўриш давомийлиги бўйича дунёда 6-ўринда. Бу борада Швеция, Швейцария ва Норвегия етакчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter