Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда коронавирусга қарши самарали восита аниқланди ва ишлатилмоқда

Японияда коронавирусга қарши самарали восита аниқланди ва ишлатилмоқда

Фото: «Times Higher Education»

Кам миқдордаги озон коронавирус зарраларини йўқ қилиши мумкин. Бу ҳақда Япониядаги Фудзита тиббиёт университети олимлари баёнот беришди, деб ёзмоқда «Global Times».

Олимларга кўра, миллион(ppm)га 0,05 дан 0,1 гача миқдордаги озон гази инсон саломатлиги учун зарарсиз бўлиб, вирусни «ўлдиради». Бу усулдан касалхоналардаги текширув хоналари ва кутиш залларида фойдаланиш мумкин дейилмоқда.

Ушбу натижанинг самарали эканини исботлаш учун коронавирус намунаси жойланган герметик камерада озон генератори қўлланилди. Озон таъсирида ўн соат давомида коронавирус зарраларининг 90 фоизи нобуд бўлган.

«Кам миқдордаги озон билан мунтазам ишлов бериш (ҳатто одамлар юрган очиқ ҳавода ҳам) коронавируснинг юқишини камайтиради. Айниқса, нам ҳавода унинг самарадорлиги юқори бўлишини аниқладик», — деди етакчи тадқиқотчи Такаюки Мурата.

Маълумки, озон патоген микроорганизмларни фаолсизлантиради. Илк тадқиқотлар унинг юқори миқдордаги тўплами (1—6 ppm) коронавирусга қараши самарали, бироқ инсон учун хавфли эканини кўрсатганди.

Яқинда Жоржия технология институтида (АҚШ) ўтказилган тадқиқотлар озондан халатлар, кўзойнаклар ва бошқа ҳимоя воситаларини дезинфекциялашда фойдаланиш самарали эканини кўрсатганди.

Маълум қилинишича, кам миқдорли озон генераторлари Фудзита тиббиёт университетининг шифохонаси текширув хоналари ва кутиш залларида ўрнатилган. Университет клиник синовлар ҳам ўтказган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг