Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ярим финал ва финал жанглари учун чипталар нархи қанча?

Ярим финал ва финал жанглари учун чипталар нархи қанча?

Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал ва финал жанглари учун чипталар сотуви бошланди.

Iticket онлайн платформасида Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати баҳсларининг ярим финал ва финал жанглари учун чипталар сотуви бошланди.

Унга кўра, 12 май куни бўладиган ярим финал жанглари учун чипталар 39 минг сўмдан 260 минг сўмгача, 13 ва 14 май кунлари бўладиган финал жанглари учун 45 минг сўмдан 300 минг сўмгача этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, жанглар «Ҳумо» аренасида бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ вакилларимизнинг ярим финалдаги рақиблари номи маълум бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг