Яширилган 54 000 АҚШ доллари божхона постида тўхтатилди

54 000 АҚШ долларига тенг бўлган чет эл валютаси ноқонуний равишда олиб чиқилиши божхона ходимлари томонидан тўхтатилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Навоий» чегара божхона пости ходимлари пиёда холда кириб келган икки нафар йўловчининг қўл сумкалари божхона назоратидан ўтказилганида нон орасига яширилган 18 000 АҚШ доллари ҳамда яна бир фуқаро кийимлари ичига ўраб яширилган 18 000 АҚШ доллари ва яна бир фуқаро белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгинидаги шимининг чап чўнтагида ва қорин қисмига камар билан қистирилган ҳолда яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилмаган 18 000 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Ушбу фуқаролар бошқа бир шахсдан умумий қиймати 54 000 АҚШ долларига тенг бўлган чет эл валютасини давлатимиздан қўшни давлатга маълум бир ҳақ эвазига олиб ўтаётганлиги маълум қилишди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter