Яширилган «дори»ларни қидирган шахслар аниқланди
Ижтимоий тармоқларда бир нечта киши кўчада яширилган нарсаларни қидириб юрганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур видеотасвир Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 март кунига ўтар кечаси тахминан соат 01.25 ларда, 24 март куни тахминан соат 21.10 ларда ва 25 март куни тахминан соат 22.10 ларда бир нечта киши Учтепа тумани «Давлатобод» маҳалласидаги хонадонлардан бирининг олдида нарсаларни қидириб топган. Олиб борилган ўрганишлар жараёнида 28 нафар фуқаронинг шахси аниқланган. Улар ўз кўрсатмаларида шу ҳудудда яширилган («закладка») гиёҳванд моддаларни интернет орқали берилган локация ёрдамида қидириб топганлигини маълум қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter