Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йигирма яшар қизни фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди

Йигирма яшар қизни фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди

23 март куни Сирдарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда 1993 йилда туғилган, Гулистон шаҳрида яшовчи И. исмли фуқаро ўзининг таниши бўлган 2002 йилда туғилган, К. исмли фуқарони Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланишга юбораётганлиги аниқланиб, Сирдарё вилояти ҳудудидан Тошкент ҳалқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида «Сирдарё» ЙПХ масканида ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг