Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йигирмата ҳудудда Ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилади

Йигирмата ҳудудда Ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилади

18 декабр куни Президентнинг «Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–383-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йилда Андижон ва Тошкент шаҳарларида тажриба тариқасида Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мазкур ҳудудий марказлар тажрибаси асосида 2026–2027 йиллар давомида босқичма-босқич 20 та ҳудудий марказ фаолияти йўлга қўйилади.

Ҳудудий марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш;
  • оғир ҳаётий вазиятдаги болаларнинг ижтимоий мослашувидаги муаммоларни ўрганиш орқали уларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш.

Ҳудудий марказлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига реабилитация, абилитация, физиотерапия ва даволаш-жисмоний тарбия, қараб туриш ва парваришлаш хизматлари кўрсатилади.

Ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар ҳудудий марказлар хизматларидан «Инсон» марказларининг йўлланмаси асосида фойдаланади.

Ҳудудий марказларнинг хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг