Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёғли овқатлардан кейин мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш мумкинми?

Ёғли овқатлардан кейин мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш мумкинми?

Фото: Чемпионат

Кўпинча ёғли овқатларни ортиқча истеъмол қилгандан сўнг қорин бўшлиғида оғирлик, ошқозон оғриғи, жиғилдон қайнаши, кекириш пайдо бўлади. Мева ва сабзавотлар ёғларнинг парчаланишини тезлаштирадиган маҳсулотлардан биридир.

Уларда пектин, витамин ва минераллар мавжуд. Улар қон томирларда холестерин тўпланишини камайтиради, шунингдек, яхши холестерин даражасини оширади.

Ёғли овқатларнинг зарарли таъсирини камайтириш учун бир стакан янги цитрус шарбатини ичиш ёки олма, банан, нок, узум истеъмол қилиш кифоя. Сабзавот ва меваларнинг устунлиги бўлган парҳез вазн йўқотиш ва соғлиғингизни тиклашга ёрдам беради.

Сабзи ҳақида алоҳида айтиб ўтиш керак. Ушбу илдиз сабзавот жуда кўп фойдали моддаларни ўз ичига олади. Улар орасида пектин, биофлавоноидлар, каротин мавжуд.

Озиқ-овқатлардан зарарли холестеринни зарарсизлантириш учун кунига бир ёки иккита сабзи истеъмол қилиш кифоя.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг