Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор юзасидан шикоят йўллаш борасида тушунча берилди
my.gov.uz портали орқали синов тартибида ишлаётган Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор юзасидан шикоят йўллашда эътиборли бўлиш сўралди.
Сабаби қарор рақами нотўғри киритилса, фуқаро мурожаати ЙҲХХ ахборот тизими текширувидан ўтмай, автоматик равишда рад этилади.
Нега бундай хатога йўл қўйилади?
- Кўп фуқаролар жарима тўғрисидаги қарор рақамини тўлов квитанцияси рақами билан адаштириб юбормоқда.
- Қарор рақамини киритаётганда ҳарфларнинг катта-кичик белгиларига эътибор беришмаяпти.
- Йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этилган ҳудудни нотўғри белгилашмоқда.
Нима учун қарор рақамини тўғри киритиш ва йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этилган ҳудудни тўғри белгилаш муҳим?
- Қарор рақами – бу сизнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатингизни аниқлашда ягона идентификатордир. Агар сиз рақамни нотўғри киритсангиз, тизим сизнинг шикоятингизни тегишли маълумотлар билан боғлай олмайди ва у рад этилади.
- Йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича чиқарилган қарор юзасидан йўлланган шикоят қоидабузарлик содир этилган ҳудудга бириктирилган масъул ходимга автоматик равишда йўналтирилади. Шу боис қоидабузарлик содир этилган ҳудудни аниқ белгилаш зарур.
Қарор рақамини қандай топиш ва тўғри киритиш мумкин?
- Сизга жарима солингани тўғрисида юборилган қарорни диққат билан ўрганинг ва қарор рақамини топинг.
- Рақамни тўлиқ ва аниқ кўчиринг: ҳарфлар ва рақамлари билан бирга.
- Аризани юборишдан олдин унда ҳеч қандай хатоликлар йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
Қарор рақамлари бўйича намуналар: RA12345678901, RR12345678901, RB12345678901, ST12345678901, MB12345678901.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter