Ёмғир ҳам Тошкент ҳавосини тозалай олмаяпти
Бугун, 7 январ куни ёғиб ўтаётган жадал ёмғирларга қарамай, пойтахт ҳавоси ифлос моддалардан тозаланмади. Бу ҳақда олим Эркин Абдулаҳатов маълумот бермоқда.
«Бу аниқ чанг билан боғлиқ ифлосланиш эмас. Мўрилардан чиқаётган ҳавони ифлослантирувчи ташламалар экани аниқ.
Соат 19.00 холати пойтахтда жадал ёмғир ёғаётганига қарамай, ҳаво сифати «яшил» хавфсиз муҳитга қайтмади», дея ёзади метеоролог.
Пойтахтнинг барча нуқталарида ўрнатилган ҳаво сифатини мониторинг қилувчи датчиклар «сариқ» ва «қизил» хавфни бермоқда.
Тошкент бир неча кун аввал ҳавоси ифлос шаҳарлар рўйхатида иккинчи ўринга чиққанди.
Аввалроқ қишнинг илиқ келиши оқибатлари ҳақида маълумот берилганди. Э. Абдулаҳатов ўтган йили декабрь ойидаги илиқлик томон етаклаган иқлим каруселининг биринчи навбатда қишлоқ-хўжалик секторида муаммолар келтиришини маълум қилган. Каналдаги сўровномада ҳам кузатувчиларнинг 64 фоизи илиқ қиш биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида иқтисодий зарарлар кўламини кўпайтиришини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter