Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўқотилган ҳужжат тўғрисидаги маълумотномани бир кунда олиш мумкин

Йўқотилган ҳужжат тўғрисидаги маълумотномани бир кунда олиш мумкин

Кутилмаганда энг керакли ҳужжатингиздан айрилиб қолдингиз. Айтайлик, у ёниб ёки чуқур сув ҳавзасига тушиб кетиб, кўз ўнгингизда йўқолди. Уни қайта тиклаш учун эса сизга ҳозирнинг ўзидаёқ ҳужжат йўқолгани тўғрисидаги маълумотнома сув ва ҳаводек зарур...

Бунинг учун нима қилиш керак?

Aлбатта, my.gov.uz имкониятларини ишга солиш керак.

Мазкур ҳолатда талабгор иккита хизматдан фойдаланади:

  • дастлаб топилмалар, йўқолган буюмлар ва ҳужжатлар бўйича сўров юборади;
  • сўнгра йўқолган ашё топилмагани тўғрисидаги маълумотномани олишга ўтса бўлади. Ушбу жараёнда биринчи хизматдаги ариза рақами киритилади.

Хизматлардан биринчиси бепул, иккинчиси эса пуллик (13500 сўм)дир.

Агар сиз my.gov.uz фойдаланувчиси бўлсангиз, 10% чегирмаси бор (12000 сўм).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг