Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев хорижнинг нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга кирган ёш ходимлар билан учрашди

«Ўзбекнефтгаз» AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев хорижнинг нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга кирган ёш ходимлар билан учрашди

Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бу борада «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан ҳам нефть ва газ соҳасида фаолият олиб бораётган ёшларга катта эътибор қаратилмоқда.

Жорий ўқув йилида акциядорлик жамиятида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ёшлар Лондоннинг Қиролича Мария ва Брунел университетлари ҳамда ХАЛТ Халқаро бизнес мактабига, Германиянинг Саарланд университети, АҚШнинг Флорида штати университетларининг магистратурасига қабул қилинди.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев хорижий давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олиш имконига эга бўлган бир гуруҳ ёш ходимлар билан учрашди ва уларни келажакда етук мутахассис кадрлар бўлиб, нефть ва газ соҳасига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдирди.

Бошқарув раиси топшириғи билан акциядорлик жамияти томонидан ушбу ёшларнинг контракт пуллари тўлаб берилади ва турар жой учун маблағ ажратилади. Шунингдек, ҳар йили ёш кадрлар магистрлик даражасини олиш учун хорижий давлатларга ўқишга юборилади.

Учрашув чоғида Меҳриддин Абдуллаев ёшларга чет элда юртимиз ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ мавқеини янада кўтариш, Жамият брендини дунёга танитиш каби масъулиятлари ҳам борлигини эслатиб қўйди.

Шунингдек, ёшларга мақсадларига эришишлари учун ўз устида тинимсиз ишлашларини маслаҳат берди.

Ёшлар эса ўзларига яратиб берилган имкониятлар учун Бошқарув раисига миннатдорчиликларини билдиришди. Берилган имкониятдан тўғри фойдаланишиб, Жамият ривожи учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва энг асосийси билдирилган ишончни оқлашларига ваъда беришди.

Учрашув якунида Меҳриддин Абдуллаев томонидан ёшларга эсталик совғалар топширилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг