Ёз фаслида тарвуз ва муздан заҳарланиш осон

Ёзда очиқ ҳавода кесилган ва қолдирилган тарвузлардан, ичимликлардаги муздан заҳарланиш хавфи юқори, деди инфекционист-шифокор Владимир Неронов “Gazeta.Ru” нашрига берган интервюсида.
"Ёз - дам олиш учун энг яхши вақт, лекин айни пайтда ўткир ичак инфекциялари мавсумидир. +20 ° C ҳароратда бактериялар ва вируслар фаол равишда кўпаяди.
Усти очиқ қолдирилган тарвузлар хавфли бўлиши мумкин, улар микроблар учун идеал муҳитдир, айниқса уларни ким ва нима билан кесганлиги номаълум бўлса. Муз кўпинча тозаланмаган сувдан тайёрланади, бу эса ич кетишига олиб келиши мумкин", - дейди шифокор.
Бундан ташқари, пляжда истеъмол қилинган ёки уйда тайёрланган озиқ-овқат, шунингдек, тез бузиладиган маҳсулотлар хавф туғдиради.
"Пляж, иссиқлик ва антисанитария – заҳарланиш учун идеал шароит. Қайнатилган маккажўхори, кремли ширинликлар, хамирга ўраб пиширилган колбаса маҳсулотлари - бу газаклардан заҳарланиш осон. Биринчидан, улар қандай шароитда тайёрлангани номаълум. Иккинчидан, ифлос қум уларга осонгина тушиши мумкин.
Уйда пишириш ҳам хавф туғдиради: ёзда заҳарланишнинг 50 фоизи истеъмолчиларнинг ўзлари қўлидадир.
Асосий хатолар – таркиби бузилган маҳсулотлардан пишириш, овқатни музлатгичдан ташқарида сақлаш, кечаги овқат. Бир марта пишириб, овқатни 6-12 соатдан кўп бўлмаган ва фақат музлатгичда сақлаган маъқул”, — деди, шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter