Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёзувчи Исажон Султон вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

Ёзувчи Исажон Султон вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

Исажон Султонов Инновацион ривожланиш вазирининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Исажон Султон 1967 йили Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.

«Боқий дарбадар»,  «Озод»,  «Генетик»,  «Билга Хоқон» романлари,  «Муножот»,  «Онаизорим», «Робия Балхий» каби қиссалар ва турли мавзудаги ҳикоялар муаллифи. Асарлари инглиз, турк, немис, рус тилларига таржима қилинган.  «Боқий дарбадар» романи  «The Eternal Wanderer» номи билан АҚШда, «Боғи Эрам» ҳикоялар тўплами Туркияда нашр қилинган. Асарлари  «Ватан учун яшайлик» (Ўзбекистон),  «Lexicon» (АҚШ),  «Guncel Sanat» (Туркия) ва  «Open Eurasia» (Англия) халқаро танловлари ғолиби деб топилган.

Исажон Султонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси аъзоси ҳамдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг