Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободда ЙТҲ: автобус йўл бўйидаги устунга урилди

Юнусободда ЙТҲ: автобус йўл бўйидаги устунга урилди

Фото: ИИББ

21 апрел куни эрталаб соат 07.15 да Юнусобод туманидаги А.Дониш кўчасида «Исузу» русумидаги автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 37 ёшли ҳайдовчи Элмурод И. бошқарувни  йўқотиб, йўлдан чиқиб кетади ва устунга бориб урилади.

Тўқнашув натижасида ҳайдовчи, иккита йўловчи – 38 ёшли Икром Д. ва 24 ёшли Азизбек М. жароҳат олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилишган.

ЙТҲ сабаби аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг