Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободдаги мактаб ўқитувчилари ўз хоҳишлари билан ишга чиққан – Бошқарма

Юнусободдаги мактаб ўқитувчилари ўз хоҳишлари билан ишга чиққан – Бошқарма

Кеча ижтимоий тармоқ саҳифаларида жорий йил 9 ноябр куни эрталаб соат 9:00 дан Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 288-мактаб ўқитувчилари мактаб ҳовлисида ишлашга мажбур қилингани айтилган хабар тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тушунтириш берди.

Унга кўра, мазкур мактаб педагоглари ва техник ходимлари «юртимиз бўйлаб уюштирилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юмушларида ўз хоҳишларига кўра» қатнашган.

«Тадбир доирасида мавсумий гул ва турли манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилиб, мактаб ҳовлиси, ариқлар хазонлардан  тозаланган. Ҳеч бир педагог-ходим мазкур хайрли ишни амалга оширишга мажбурланмаганлигини билдирамиз», – дейилади Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тушунтиришида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг