Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юрак ва мия ҳолатини яхшилаш учун нима қилиш керак? Муҳим тавсия

Юрак ва мия ҳолатини яхшилаш учун нима қилиш керак? Муҳим тавсия

Ўрта ер денгизи диетаси юрак соғлиғини сақлашга, иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ва танани яллиғланиш ва диабет хавфидан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда News.ru нашрига эндокринолог Наталя Лазуренко маълум қилди.

Ўрта ер денгизи диетаси энг кўп ўрганилган ва тавсия этилган диета турларидан бири ҳисобланади. У Греция, Испания, Италия каби мамлакатлари аҳолисининг анъанавий рационига асосланади ва ўсимлик овқатлари, балиқ, ёнғоқ, зайтун мойи ва меваларни ўз ичига олади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бундай парҳез витаминлар, толалар ва антиоксидантларга бой бўлиб, бу яллиғланишнинг олдини олишга ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Балиқ, ёнғоқ ва зайтун мойида кўп миқдорда кўп тўйинмаган ёғли кислоталар мавжуд бўлиб, улар миянинг когнитив фаолиятини яхшилашга ёрдам беради ва Алцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтиради. Оддий углеводларга бой овқатлар диабет хавфини олдини олади ва қонда шакар даражасини сақлайди. Сабзавотлар ва мевалар, ўз навбатида, иштаҳани назорат қилиш ва ортиқча вазнга эга бўлмаслик имконини беради.

Бундан ташқари, Ўрта ер денгизи диетаси умумий тана ҳолатига фойдали таъсир кўрсатади ва қаришни секинлаштиради. Шунингдек, кун тартибини сақлаб қолиш ва етарли уйқу ва жисмоний фаолиятдан билан шуғулланмоқ керак. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг