Юртимизда “Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” бошланди
23–29 март кунлари Ўзбекистонда “Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тадбирнинг асосий мақсади икки мамлакатнинг бой маданияти ва маънавий меросини кенг намойиш этишдан иборат. Aйни дамда “Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” тадбирлари доирасида “Наврўзи олам” номли уч авлод учраши бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек келгусида томошабинлар учун “Қармоққа балиқ”, “Ҳақиқат излаб”, “Ҳаёт гўзал”, ҳамда “Жўра Саргор” каби фильмлар намойиш этилади.
Байрам тадбирлари ва кенг кўламли маданий дастурлар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ташкил этилиши режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter