Юртимизда пандемия бошлангандан буён илк бор соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди

2020 йил 5 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 293 (+124) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафар Самарқанд вилоятида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А.К. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 54 ёшли Ф.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 218 нафар, Тошкент вилоятида 95 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 342 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 40 774 (+342) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар дарддан фориғ бўлиб, мамлакатимизда пандемия бошлангандан буён биринчи бор соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter