«Ювентус»нинг энг қимматбаҳо футболчиси коронавирусга учради

«Ювентус» клуби ҳужумчиси Паоло Дибала коронавирусга учради ва твиттердаги саҳифасида хабар қолдирди.
Унинг айтишича, ўзи ва бирга истиқомат қилаётган аёлда коронавирус аниқланган. Футболчи айни вақтда ҳар иккиси ҳам ўзини яхши ҳис қилаётганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, трансфер бозорида Дибала «Ювентус»нинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. У 90 миллион еврога баҳоланган ва жорий мавсумда 34 учрашувда 13 та гол урган ҳужумчига бир қатор етакчи клублардан қизиқиш бор.
Дибала «Ювентус» таркибида коронавирусга учраган ягона футболчи эмас. Дастлаб клуб таркибида Даниэл Руганида вирус топилди, кейин эса Блез Матюиди ҳам коронавирусга учрагани аниқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter