Украинада ўқиб келган юзлаб ҳиндистонлик ўқишни Ўзбекистонда давом эттиради

Украинадаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиб келган 200 нафар ҳиндистонлик талаба бундан буён таълимини Ўзбекистонда давом эттиради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси маълум қилган.
Қайд этилишича, элчи Дилшод Ахатов Нью-Деҳлида Ўзбекистоннинг Бухоро давлат тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси каби давлат тиббиёт олий ўқув юртлари томонидан ўтказилган суҳбатдан муваффақиятли ўтган ҳиндистонлик талабаларга ўқишга қабул қилинганларига оид билдиришномаларни топширган.
Ўзбекистон томони ҳиндистонлик талабаларга тиббиёт йўналиши бўйича докторантура ва бакалавриат даражаларига эга бўлган иккита тиббиёт дастури бўйича ўқишни таклиф қилган.
ТАСС агентлигининг эслатишича, жорий йил бошида Қозоғистон ҳукумати ҳам Украинада таҳсил олган ҳиндистонлик тиббиёт талабаларини қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter