Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

"Заковат-25" атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм мавзусига бағишланди

Фото: Gov.uz

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Green Hills Resort мажмуасида экология ва туризм мавзусига бағишланган “Заковат-25” республика кубоги интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди

Тадбир “Заковат” интеллектуал ўйинининг 25 йиллиги муносабати билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, “Заковат интелектуал клуби” ННТ ва Green Hills Resort ҳамкорлигида ташкил қилинди. Унда республикамизнинг 14 ҳудудидан келган жамоалар “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Интеллектуал аукцион”, “Шахсий ўйин” каби билим мусобақаларида беллашдилар. Шунингдек, тадбир меҳмонлари профессионал заковатчилар билан шахмат ўйинида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. 

Мусобақада асосий эътибор атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм мавзусига қаратилди. Иштирокчилар атмосфера ҳавосини ифлослантирмаслик, озон қатламини муҳофаза қилиш, биохилма-хилликни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, шунингдек, адабиёт, тарих, санъат ва бошқа мавзулардаги саволларга жавоб беришди. 

Якунда барча мусобақалар бўйича умумий натижалар аниқланди. Унга кўра, Тошкент шаҳри 1-ўринни эгаллаб, 300 миллион сўм, Фарғона вилояти 2-ўринни эгаллаб, 200 миллион сўм, Жиззах вилояти эса 3-ўринни қўлга киритиб, 100 млн сўм пул мукофоти ҳамда дипломлар топширилди. 

Шу билан бирга, тадбир меҳмонлари, журналистлар ўртасида ҳам интеллектуал ауксион ўтказилди. Унда соҳага оид саволларга тўғри жавоб берганлар китоблар ҳамда бошқа совғалар билан тақдирланди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг