Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада 21 ёшли йигит белкурак билан уриб, одам ўлдириб қўйди

Зангиотада 21 ёшли йигит белкурак билан уриб, одам ўлдириб қўйди

2020 йилнинг 30 май куни соат тахминан 12:00да Зангиота тумани, Бўзсув қўрғони, Маданият кўчасида 38 ёшли Х.Б. ва 21 ёшли Б.Н. ўртасида ўзаро оғзаки келишмовчилик келиб чиқади. Жанжал оқибатида кейинчалик Б.Н. уйидаги белкурак билан Х.Б. танасининг юз ва оёқ қисмига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада Х.Б. олган тан жароҳатлари билан туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган ва шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажага қарамай вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида Х.Б. хонадони ҳовлисидан қон доғларига ўхшаш моддалар, бир дона белкурак, бир дона оқ-кўк рангли қон доғларига ўхшаш моддалар бўлган эркаклар футболкаси олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг