Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада сифатсиз дориларни сотаётган шахс қўлга олинди

Зангиотада сифатсиз дориларни сотаётган шахс қўлга олинди

Фото: Давлат хавфсизлик хизмати

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 9 500 дона «Менавазин», 1 300 дона «Глицерин» ва 2 000 дона «Метралин» дори воситалари ҳамда инфузион эритмалар қуйиш учун мўлжалланган 56 880 дона система тиббий буюмларини жами 9700 АҚШ доллари ва 2 млн 550 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Текширув давомида «Глицерин» суюқлиги қўлбола усулда тайёрланиб, қадоқланганлиги маълум бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги» давлат марказининг тегишли хулосасига кўра, мазкур тиббий дори воситалари ва буюмларини республика ҳудудида сотиш, ташиш ва амалиётда қўллаш тақиқланади.

Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг