Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоир Мирзаев Ободонлаштириш бошқармасидаги ҳолатдан ҳайратга тушди (фото)

Зоир Мирзаев Ободонлаштириш бошқармасидаги ҳолатдан ҳайратга тушди (фото)

Фото: Муродулла Комилов.

Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев кутилмаганда Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси биносига кириб борди, деб хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.

Зоир Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун эрта тонгдан биносига кириб борган.

— Шаҳар ободлигини шу ердан бошлаш керак экан, — деган вилоят ҳокими. —Бизга ўзи «ободонлаштиришга муҳтож» бўлган ташкилот керак эмас.

Бошқарма раҳбариятига камчиликларни бартараф этиш учун бир ҳафта муддат белгиланган. Ҳам бошқарма биноси, ҳам шаҳар ободлигига қараб хулоса қилиниши алоҳида таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг