Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоир Мирзаев Ўзбекистонда электр тақчиллиги муаммоси қачон ҳал бўлишини айтди

Зоир Мирзаев Ўзбекистонда электр тақчиллиги муаммоси қачон ҳал бўлишини айтди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳафта ўртасида Қашқадарё вилоятига сафар қилган эди. Куни кеча ташриф якунларига бағишланган йиғилишда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилиш давомида Қашқадарё вилоятининг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши суст экани танқид қилинди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали билан бўлган мулоқот  вақтида электр муаммосига тўхталиб ўтди.

— Ҳозиргина «Пресс-клуб» кўрсатувида қилган чиқишингиз давомида вилоятда кичик бизнес ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш ҳақида гапириб ўтдингиз. Аммо вилоятда газ ва электр масаласида муаммолар мавжуд. Инфратузилма бўлмаса кичик бизнесни ҳам ривожлантириш қийин эмасми?
— Шундай муаммо борлигини ўзимиз ҳам яхши биламиз ва буни ҳал қилиш учун республика даражасида иш олиб бориляпти. Мен ҳозир сизга нафақат вилоят, балки республикага тегишли рақамларни келтириб ўтишим мумкин. Бажарилаётган ишлар салмоғидан келиб чиқиб қисқача айтадиган бўлсам, яна 4 йилда Ўзбекистонда электр энергияси бўйича муаммолар тўлиқ ҳал қилинади. Бунга ишонишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг