Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоминда сел: ФВВ ҳолат бўйича баёнот берди

Зоминда сел: ФВВ ҳолат бўйича баёнот берди

Фото: Xabar.uz

Зоминнинг қатор ҳудудлари сел кузатилди. 

2025 йил 12 июн куни Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғ ва адирликларида ёғиб ўтган кучли ёмғирлар натижасида “Ширин” МФЙ Ёйилма қишлоғи, “Ниҳол” МФЙ, “Тараққиёт” МФЙ Ҳулкар қишлоғи ва Туркман кишлоқларида сел оқимлари кузатилган. 

Сел сувлари келиши оқибатида айрим автомобиль йўлларига тош ва шағал тушиш ҳолатлари кузатилган ва зудлик билан ФВДТ хизматларининг шахсий таркиби ва мухандислик техникалари ёрдамида йўллар тозаланиб, автомобиллар ҳаракати давом этмоқда. 

Фуқаролар, аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва чорва молларига зарар етмаган. 

 Ҳозирги вақтда ФВДТ хизматларининг 10 та махсус техникалари ва 38 нафар шахсий таркиби томонидан содир бўлган сел оқимлари оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг