2019 йилда G-20 саммити Осакада бўлиб ўтади

2019 йилги G-20 давлатлари саммити Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланди. Бу ҳақида Япония ҳукумати қарор қабул қилган.
Дастлаб ҳукумат бу нуфузли тадбирга мезбонлик қилиш учун икки шаҳар — Осака ёки Айти префектурасидаги Фукуока шаҳри вариантини кўриб чиққан эди. Якунда Осака варианти танланди. Чунки Осака ривожланган инфраструктурага эга, меҳмонларни юқори даражада кутиб олиш имконияти бор. Шунингдек, йигирматалик давлатларининг молия вазирлари ва банкирлари учрашувини Фукуокада ташкил этиш ҳам кўриб чиқилмоқда.
Саммит келаси йил июнь ойининг охирларидан июль ойининг бошигача бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Япония шу вақтга қадар G-20 давлатлари саммитига бирор марта ҳам мезбонлик қилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter