Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп ваъдасини бажарди. АҚШ Конгресси солиқларни камайтириш ҳақидаги ҳужжатни қабул қилди

Трамп ваъдасини бажарди. АҚШ Конгресси солиқларни камайтириш ҳақидаги ҳужжатни қабул қилди

Доналд Трамп ваъдасини бажарди.

Фото: REUTERS/Jim Lo Scalzo/Pool

Солиқ соҳасидаги ушбу ислоҳот Трамп томонидан фаолияти давомида амалга оширилган биринчи энг йирик ислоҳот ҳисобланади. Бу ҳужжат 31 йилдан буён илк бор солиқлар камайтирилишини кўзда тутади. Бу ҳақда «Европа-1» радиоси «Франс-Пресс»га асосланиб хабар берди.

Асосий қисми республикачилардан ташкил топган Вакиллар палатаси чоршанба куни қайта овозга қўйиш орқали 201 га қарши 224 овоз билан лойиҳани маъқуллади. Палата бу ҳужжатни сешанба куни қабул қилган эди. Аммо Сенат, техник сабабларни баҳона қилиб, уни қайта овоз беришга қайтарган эди.

Овоз беришдан бир оз олдин АҚШ президенти америкаликларни тарихий ғалаба билан табриклаган. Оқ уйда чиқиш қилган президент ушбу қонун лойиҳаси орқали Обаманинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги суғурта ислоҳотини («Obamacare») бекор қилишини айтиб ўтган.

Твиттердаги саҳифасида Трамп сенатор Мич Макконнелни ушбу лойиҳадаги ҳаракатлари учун табриклаган: «Мен сенатор Макконнелни солиқ соҳасидаги ислоҳот қонун лойиҳасининг Сенатда қабул қилинишида ҳам стратегик, ҳам сиёсий жиҳатдан ажойиб натижаси учун табриклайман. Мен ундан маҳоратлироқ ҳамкор тополмайман. Бизнинг жамоамиз кўплаб ғалабалар бўсағасида турибди».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг