Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёевнинг Қозоғистонга сафари якунланди

Мирзиёевнинг Қозоғистонга сафари якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлади.

Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон етакчиси юртимизнинг ташкилотга раислигида эришилган асосий натижаларни қайд этди, тузилмани янада ривожлантириш ва туркий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари борасидаги фикрларини баён қилди, қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. 

Саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун «Туркий дунёнинг олий ордени» тантанали топширилди.

Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг