Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасидаги келишувни қўллашини билдирди

Ўзбекистон Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасидаги келишувни қўллашини билдирди

Фото:«AFP»

17 май куни Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва унинг бош сиёсий рақиби, собиқ бош вазир доктор Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида сиёсий келишув имзоланганди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мазкур сиёсий воқеа юзасидан баёнот эълон қилди.

«Ўзбекистон Афғонистоннинг сиёсий етакчилари томонидан инклюзив ҳукумат ва Миллий ярашув бўйича Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватлайди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳамда тинч ва фаровон Афғонистонни барпо этиш учун ҳар жиҳатдан ёрдам беришда давом этади» дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида президентлик учун кескин кураш бораётган, мамлакатда қўшҳокимиятчилик вужудга келганди. Улар иккалалари ҳам ўзларини Афғонистон президенти деб эълон қилгандилар. 

Ушбу келишув муаммони ҳал этишига умид қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг