Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро битим тасдиқланди

Бугун, 10 май куни президент Шавкат Мирзиёев «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолаган.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида Космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланган.
Мазкур битим 2021 йил 6 декабрда Нур-Султон шаҳрида имзоланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter