Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга кафолатланган тинчлик керак — Мирзиёев

Ўзбекистонга кафолатланган тинчлик керак — Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Навоий вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари яна бир марта Афғонистон масаласига тўхталиб ўтди.

— Толибон билан икки ярим йил олдин биринчи бўлиб мулоқот бошлаганимизда кўпгина давлатлар ҳайрон қолганди. Улар билан қандай гаплашиш мумкин, дейишганди. Аммо биз музокараларда давом этдик.

Қўшни танланмайди, шундай экан, фақат аҳил-иноқ бўлиб яшаш керак. Қўшним ёмон экан, деб бошқа жойга кўчиб кета олмаймиз-ку!

Афғонистон билан неча юз йиллардан буён қўни-қўшни бўлиб келамиз, бир дарёдан сув ичамиз. Шундай экан, жафокаш афғон халқи билан ҳар доим мулоқотда бўламиз.

5 кунча олдин Ташқи ишлар вазиримиз бошчилигидаги делегация Афғонистонда бўлиб келишди. Мақсад — манфаатли алоқа ўрнатиш.

Нима қилиш керак? Ҳамма нарса борди-келди, музокалар билан ҳал бўлади. Менга кафолатланган тинчлик керак. Ҳамма ўзининг халқини ўйлайди. Менга ўз халқимнинг тинчлиги, давлатимизнинг манфаати керак! — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг