Президент бугун Хоразм вилоятига боради
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари ҳудудда саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишади.
Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган.
Ташриф доирасида эртага, 18 август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter